Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

01.03.2022


Туман (шаҳар)лар маданият бўлимлари “Damas”лик бўлади

 

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси Муротжон Азимов туман (шаҳар)лар маданият бўлимларига бир донадан “Damas” русумли автомашина ва бир комплектдан овоз кучайтириш ускуналари сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Унга кўра, ана шу мақсадлар учун вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси маҳаллий бюджетнинг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан вилоят маданият бошқармасига 1 миллиард сўм ажратиши белгиланган. 

Ушбу ҳужжат Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг жорий йил 24 февралдаги “Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, аввалроқ кенгаш депутатлари томонидан туман (шаҳар)лар маданият бўлимлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича киритилган таклиф маъқулланганди. 

Ўз мухбиримиз

 

 

 

Report typo