Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

21.07.2022


Телевидение янгиликларига қанчалик ишонасиз?

Америкаликларнинг атиги 11 фоизи телевидение янгиликларига ишонади. Gallup жамоатчилик фикрини ўрганиш институти ўтказган ижтимоий сўров натижалари шундан дарак бермоқда. Хусусан, сўралганларнинг 4 фоизи экран орқали узатилаётган хабарларга жуда қаттиқ ва 7 фоизи етарлича ишонади.

Босма матбуотда эълон қилинган янгиликларга ишонадиган респондентлар улуши сўров якунлари бўйича 16 фоизни ташкил этган. Улардан 5 фоизи жуда қаттиқ ва 11 фоизи етарлича ишонади.

Қоғоз нашрлар ва телевидение янгиликларига бўлган ишонч даражаси ўтган йилгига нисбатан бир хил - 5 фоиз пунктга пасайган. Ушбу кўрсаткич кузатувлар тарихидаги энг қуйи натижа ҳисобланади. Босма матбуот янгиликларига ишонч 1973 йилдан, телевидение хабарларига эса 1993 йилдан буён ўрганиб келинади. Айни шу йиллари тегишли кўрсаткичлар мос равишда 51 ва 46 фоизни ташкил қилган.     

Сўров ёши 18 ва ундан катта бўлган 1015 нафар америкалик ўртасида 1 июндан 30 июнга қадар олиб борилган. Натижаларда йўл қўйиладиган хатолик плюс ёки минус 4 фоиз пунктни ташкил этади.

Report typo