Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ

28.03.2017


ТАЛАБАЛАР ЯПОНИЯДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШДИ

Унда институт ўқитувчилари, ёш олимлар, тадқиқотчилар, талабалар иштирок этди.

Япониянинг пойтахтимиздаги “Fuji inter study” япон тилини ўқитиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда ушбу мамлакатдаги таълим муассасаларида 250 минг нафардан зиёд хорижлик талаба таҳсил олади. Дунёнинг бошқа давлатлари билан солиштирганда бу катта кўрсаткич. Бунинг асосий сабаби, Японияда талабалар ўқиш билан бир қаторда ишлаш имкониятига ҳам эга. Хорижлик талабаларнинг қарийб 80 фоизи шундай имкониятдан самарали фойдаланмоқда. Шунингдек, олий маълумотга эга мутахассислар Япониянинг нуфузли ташкилотларида ишлашлари мумкин. Бунда аввало, талабгор япон тили ва ўз мутахассислигини пухта ўзлаштирган бўлиши даркор. Шу маънода, Япониянинг ISI ўқув ташкилоти мамлакатда ўқиш ё ишлаш ниятида бўлган ёшларга яқиндан кўмак бериб, уларга белгиланган муддатларда япон тилини ўзлаштириши ва ишлаш имкониятларини тақдим этади. Ҳозирги вақтда ўқув ташкилотида 5 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олмоқда, улар орасида ўзбекистонликлар саноқли. Шу боис, ISI институти уларнинг сафини кенгайтириш ниятида.

- Маълумки, бугунги кунда Японияда демографик муаммолар кузатилмоқда, - дейди Огино Масааки. – Шу сабабли, мамлакатимизда айрим соҳалар, хусусан, ахборот технологиялари ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича мутахассислар камайиб кетган. Ўз-ўзидан юртимизда бу соҳадаги кадрларга эҳтиёж ва талаб катта. Шу боис, Япония ҳукумати бу борада махсус дастурлар ишлаб чиқиб, юқоридаги соҳаларга хорижлик ёшларни жалб этишни мақсад қилган. Маълумки, бугунги кунда Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама  ривожланмоқда. Шунинг учун ўзбекистонлик ёшларнинг юртимизда таълим олиши учун барча имкониятларни  тақдим этишни кўзлаганмиз.

Тадбирда “Японияда таълим олиш имкониятлари” ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.

Семинар савол-жавоб тарзида ўтди. 

Азизбек НОРОВ

Report typo