Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 февраль, чоршанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

07.12.2021


Тадбиркор сиёсий лавозим учун ёш чегарасини ўрнатиш тарафдори

Миллиардер, Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси, бизнесмен ва ихтирочи Илон Маск америкалик сиёсатчиларнинг давлат хизматида бўлиши учун рухсат бериладиган ёш чегарасини белгилашни таклиф қилди.

"Келинг, сиз ундан ошгач сиёсий лавозимга номзодингизни илгари суришингиз мумкин бўлмаган ёш чегарасини ўрнатайлик", деб ёзган у Twitter тармоғида.

Тадбиркорнинг фикрича, бу борадаги ёш чегараси даражаси "70 ёшдан сал пастроқ" қилиб белгиланиши мумкин. Бироқ у ўзининг мазкур ташаббуси юзасидан ҳеч қандай изоҳ келтирмаган.

Маълумки, АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп ўзининг инаугурация маросими кунида 71 ёшда, амалдаги Оқ уй раҳбари Жо Байден эса 79 ёшда бўлган.

Мамлакат оммавий ахборот воситалари Байден иштирокидаги ўнғайсизлик ҳолатлар ҳақида кўп ёзди ва буни унинг соғлиғи билан боғлиқ эҳтимолий муаммоларга боғлади.

Масалан, у президентлик муддати аввалида самолёт трапидан тепага кўтарила туриб, бир неча бор тўқишиб кетган. Бундан ташқари, сиёсатчи нутқлари давомида бир неча бор мамлакатлар номларини адаштириб юборган, янглиш тарзда расмий Москвани Ливия ишларига аралашувда айблаган, шунингдек, губернаторлар билан мажлисга келганида иягида нимадандир қолган сариқ доғлар бўлган.

Report typo