Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ҲУДУДИЙ БЎЛИМИ ИШ БОШЛАДИ

Н.ХЎЖАЕВ

03.02.2018


ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ҲУДУДИЙ БЎЛИМИ ИШ БОШЛАДИ

 Қарорга мувофиқ, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

 таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш; идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш; ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш; Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар бериш; хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни ташкил этиш; республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш; таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.

 Шунга кўра, инспекциянинг ҳудудий бўлимида 5, Қарши давлат университети ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида 3 нафардан, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида 2 нафар мутахассис иш олиб бормоқда.

 Маълумот учун, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи сифатида илгари вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Қаҳрамон Нормуҳаммедов фаолият олиб бормоқда.

 Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига эса аввал Қарши транспорт коллежи директори бўлиб ишлаган Камол Янгибоев тайинланган.

 Н.ХЎЖАЕВ

 

 

Report typo