Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Смартфон микрофони қурилма эгасининг розилигисиз ҳам у ҳақида катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш имконини беради

30.03.2023


Смартфон микрофони қурилма эгасининг розилигисиз ҳам у ҳақида катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш имконини беради

Замонавий смартфонлар ўз эгасини доимий тинглаш учун барча техник воситаларга эга. Бу ҳақда Daily Mail нашри NordVPN компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассисларига асосланиб маълум қилган.

Манбанинг қайд этишича, кўплаб фойдаланувчилар ўз телефонлари суҳбатларни "тинглаши"га ишончи комил - одам аввалроқ ўзининг оиласи ёки дўстлари билан овоз чиқариб муҳокама қилган товар контекстли рекламаси шундан гувоҳлик беради.

NordVPN муҳандислари фикрича, бу тасодиф эмас, балки мобиль қурилмаларнинг микрофонлари доимо ёқилган туриши ҳисобга олинса, тўлиқ реал ҳолат.

Айтилишича, рақамли кузатувнинг ушбу шакли турли гаджетлар ўртасида ультратовушли алоқани таъминлайди. Телевизор, ноутбук, смартфон ва бошқа қурилмалар бир-бирига ультратовуш тўлқини юбориб, фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни узатади.

Кўпгина иловалар ишлаши учун микрофон талаб этилмаса ҳам унга йўл очишни сўрайди. Бу, киберхавфсизлик бўйича мутахассисларнинг фикрича, реклама берувчилар учун "олтин манба" бўлиб, қурилма эгасининг розилигисиз ҳам у ҳақида катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш имконини беради.  Маълумотларни "тинглаган" смартфон уларни хонадондаги бошқа гаджетларга ҳам узатади, шунинг учун телефон суҳбатидан сўнг уйдаги компьютерга фақат фойдаланувчини қизиқтириши мумкин бўлган реклама эълонлари пайдо бўлади.

Компания мутахассисларига кўра, ҳатто ақлли қурилмани интернетдан узиб қўйиб ҳам "ультратовушли хабар" узатилишини тўхтатиб бўлмайди. Бегона иловалар учун смартфон микрофонидан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш "жосус"дан ҳимояланишнинг ягона қўл келадиган усулидир.

Report typo