Германиядаги Карлсруэ технология институти тадқиқотчилари Леонардо да Винчи ва Уйғониш даврининг бошқа таниқли рассомлари чизган суратларининг намликка чидамлилигини ошириш, шунингдек, уларга доғ тушмаслиги ва сарғайиб кетмаслиги учун мойбўёққа тухум сариғини қўшишни тажрибадан ўтказганини аниқладилар.
Расмларни таҳлил қилиш жараёнида олимлар мойбўёққа тухум сариғи ва оқини қўшиш худди оксидланишга қарши восита сингари таъсир қилиб, бўёқнинг ёғ ва пигментга ажралишини секинлаштиришига иқрор бўлишди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу муҳим кашфиёт. Бинобарин, буюк рассомларнинг расм чизиш анъаналарини ўрганиш бебаҳо санъат асарларини қандай қилиб яхши сақлашни тушунишга ёрдам беради.
"Натижалар кўрсатдики, ҳатто жуда кам миқдордаги тухум сариғи билан ҳам мойбўёқ хусусиятларини ҳайратланарли даражада ўзгартириш мумкин экан. Расмлар қуриганда улар имкон қадар ёрилган ва кучли сарғайган эмас. Шунинг шарофати билан дунё ҳамон Леонардо да Винчи ва бошқа рассомларнинг дурдона асарларидан завқланиб келмоқда", дея хулоса қилган тадқиқотчилар.
Олимларнинг илмий иши натижалари Nature Communications журналида чоп этилган.