Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

29.01.2021


Сиғими 500 тоннага тенг замонавий совуткич қурилиши кечикди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июлдаги "2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган манзилли дастурга асосан, Қамаши туманида "Комфортабл бизнес сервис" масъулияти чекланган жамияти томонидан совуткичли сиғим ташкил этиш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилиши белгиланган эди.

Унга кўра, мазкур жамият қиймати 3,5 миллиард сўмни ташкил этадиган 500 тонналик сиғимга эга замонавий совуткични 2020 йил сўнгига қадар ишга туширишни мўлжаллаган. Бунинг учун, 1,5 миллиард сўм маблағ тадбиркорнинг ўз ҳисобидан сарфланса, 2 миллиард сўм сармоя банк кредити эвазига шакллантирилиши режа қилинган.

Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, кредит расмийлаштирилиши кечикканлиги сабабли лойиҳанинг амалга оширилиши 2021 йилга қолдирилибди.

Ўз ўрнида эътироф этиш жоизки, мазкур жамият сўнгги икки йил ичида туманда қиймати қарийб 35 миллиард сўмни ташкил этадиган гидропоника типидаги йирик иссиқхона комплексини ишга туширган.

 

Report typo