Қўл жанги
Куни кеча Навоий шаҳрида ўтказилган мамлакат чемпионатида вилоятимиз қўл жанги усталари ҳам ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди.
Аббос Раҳмонов 67 килограмм вазн тоифасида барча рақибларидан устун келди ва Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди.
Аслиддин Абдуқаҳҳоров ва Ўғилой Жуманова кумуш медаль билан кифояланишди. Мелиқул Эшназаров ва Машҳура Йўлдошевага эса бронза медаллар насиб қилди.
- Бу йилги натижаларимиз ёмон эмас, - дейди вилоят қўл жанги федерацияси ижрочи директори Ботир Раҳмонов. – Яқинда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида шогирдларимиздан Мелиқул Эшназаров ва Ўғилой Жуманова фақат финалда имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритдилар.
Вилоятимиз қўл жанги усталари айни пайтда навбатдаги мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқдалар.
Ж.ДЎСТОВ
Суратда: Ботир Раҳмонов ва шогирди Ўғилой Жуманова.