Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
1 декабрь, пайшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

18.03.2022


Шаҳрисабз тарихий маркази қайта тикланади

Шаҳрисабз тарихий маркази бутунжаҳон маданий мерос объектини дастлабки регенерация ишларини бажаришга жорий йилда 10 миллиард сўм йўналтирилади.

Республика ҳукуматининг шу йил 10 мартдаги қарори билан тасдиқланган лойиҳалар рўйхатида қайд этилишича, 2022 йилда ушбу бутунжаҳон маданий мерос объектининг тарихий шаклини қайта тиклаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, лойиҳа бўйича дастлабки ишлар бошланиши зарур. Лойиҳанинг шу қисми жорий йил сентябрь ойигача амалга оширилиши лозим, уни рўёбга чиқарилишида буюртмачи сифатида Маданий мерос агентлиги иштирок этади.

Умуман олганда, Вазирлар Маҳкамаси ўз қарори билан тасдиқлаган мазкур рўйхатга  юртимиздаги туризм объектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, маданий мерос объектларини реставрация, консервация қилиш ва ободонлаштириш ҳамда туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва маданий-кўнгилочар инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича 61 та лойиҳа киритилган. Уларни амалга оширишга умумий ҳисобда 300 миллиард сўм сарфлаш назарда тутилган.

Report typo