Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

ЖАҲОНГИР

14.09.2021


СЕКТОР РАҲБАРИ КАМЧИЛИКЛАР КЎЗГА ТАШЛАНИБ ҚОЛИШИДАН КЎРҚМАДИ

Сайлов-2021

Юртимизда муҳим сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси  Президенти сайловига тайёргарлик қизғин давом этмоқда. Жумладан, 13-Қашқадарё сайлов округи ҳудудида 1001 та сайлов участкаси тузилиб, уларни белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш ва сайловни ўтказиш учун тўлиқ тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят солиқ бошқармаси журналист ва блогерларни Қарши шаҳри 4-сектор ҳудида жойлашган сайлов участкаларида кечаётган жараёнлар билан таништирди.

Таъкидлаш жоиз, ҳали сайлов участкалари тўлиқ шай ҳолатга келтирилмаган. Камчиликлар етарлича топилади. Ана шундай вазиятда сектор раҳбарининг ўзи ташаббус кўрсатиб, журналист ва блогерларни ўз сектори ҳудудида жойлашган сайлов участкаларидаги асл ҳолат билан таништиришга жазм этгани эътиборга молик.

Хуллас, дастлабки манзил Қарши шаҳридаги 42-мактабда жойлашган 78-сайлов участкаси бўлди. Унда сайловни ўтказиш учун белгиланган талаблар асосида шарт-шароит яратиш ишлари деярли якунланган. Фақат айни вақтда мактабда дарс жараёнлари давом этаётгани сабабли бинонинг сайлов участкаси жойлашган қисми ҳали тўлиқ алоҳида ажратиб қўйилмаган.

Кейинги, 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жойлашган 70-сайлов участкасида асосий тайёргарлик ишлари яхши бажарилган, зарур компьютер жиҳозларини  ўрнатиш ва тармоққа улаш ишлари қолган, холос.

Сектор раҳбари бу борадаги   муаммоларни қисқа фурсатда ҳал қилиш бўйича шу ернинг ўзида масъулларга тегишли топшириқларни берди.

Аммо, шаҳарнинг Шайхали маҳалла фуқаролар йиғини биносида жойлашган 76-сайлов участкасидаги ҳолат бирмунча эътирозларга сабаб бўлди. МФЙ биноси сайлов участкаси учун белгиланган талабларга тўла мос келмагани боис у ерда қўшимча қурилиш ишлари амалга оширилган ва таъмир ҳали-ҳамон якунига етмаган. Бундай ҳолатда эса участкани жиҳозлаш ишлари ҳақида гапириш ҳам ўринсиз.

Вилоят солиқ бошқармаси раҳбари Алишер Қодиров ўз вазифасини виждонан бажармаётган масъулларга қаттиқ эътироз билдириб, икки кун ичида барча ишлар якунига етказилиши, акс ҳолда эса бириктирилган масъулларга белгиланган тартибда чора қўлланилишини таъкидлади. Доимий шу ерда бўлиш ва ишни тизимли ташкил этиш учун  ўз ходимларидан қўшимча вакиллар бириктирди.

Бундан ташқари, Шайхали маҳалласи ҳудудидаги касб-ҳунар мактаби ҳамда Арабхона маҳалласи 37-мактабда жойлашган сайлов участкаларида ҳам зарур мебель жиҳозлари, компьютер жамланмалари билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, улар қисқа фурсатда ҳал қилиниши айтилди.

ЖАҲОНГИР

Report typo