Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

14.02.2022


САЛТАНАТНИНГ СЕРҚИРРА СОҲИБИ

Бугун вилоятимиздаги корхонаташкилотлар ва ўқув муассасаларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Қарши туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ана шундай тадбирда улуғ бобомиз ижодининг жаҳон адабиётида тутган ўрни, дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган асарлари, ғазал ва рубоийларининг ёш авлодни юртга садоқат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Улкан салтанат бунёд этган Бобур кашф қилган “Хатти Бобурий”, тузган девонлари, улкан тарихий-бадиий “Бобурнома” асари, мусиқа илмига қўшган ҳиссаси ёдга олинди.

Тадбирда ўқувчилар Бобур ижодидан намуналар ўқидилар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo