Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

18.08.2022


Русларга яна "Қаҳрамон она"лар керак

Россия президенти Владимир Путин "Қаҳрамон она" унвонини таъсис этиш ва 1 миллион рубль (тақрибан 180 миллион сўм) миқдоридаги бир марталик тўловни белгилаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида эълон қилинган.

"Белгилансинки, "Қаҳрамон она" унвонини олиш учун Россия Федерацияси фуқароси ҳисобланган оналар ўн нафар ёки ундан ортиқ фарзанд туққан ва уларни тарбиялаётган бўлиши керак", дейилади фармонда.  

Ҳужжатда, шунингдек, унвон билан тақдирлашда бир йўла 1 миллион рубль миқдоридаги бир марталик рағбат пули ҳам тўланиши белгиланган.

Путин 15 июнда ҳукуматга "Қаҳрамон она" фахрий унвонини қайта тиклаш ҳақидаги фармон лойиҳасини тайёрлашни буюрганди. Орадан икки ой ўтгач, ҳужжат    президент томонидан имзоланди.

"Қаҳрамон она" олий унвони ва ордени собиқ иттифоқда 1944 йилда таъсис этилган. Иттифоқ парчалангандан сўнг бу мукофотни топшириш тўхтатилган.  Охирги марта у 1991 йил ноябрь ойида берилган.

Report typo