Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 июль, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

15.06.2021


Путин ва Байден ҳайратомуз виллада учрашади

Швецария ташқи ишлар вазирлиги Россия ва АҚШ президентлари учрашадиган Женевадаги аниқ жой номини айтди. Унга кўра, Владимир Путин ва Жо Байден мулоқоти эртага Ла Гранж вилласида ташкил этилади.

 "Швецария расмий Москва ва Вашингтонга билдирилган ишонч учун миннатдорлик изҳор қилади", деб ёзади мамлакат ташқи сиёсат идораси ўзининг Twitter микроблогида.

 Кремль расмийлари ҳам Путин ва Байден Ла Гранж вилласида учрашишини тасдиқлаган. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, Россия раҳбари айнан саммит куни - 16 июнда Женевага боради. Унинг америкалик ҳамкасби эса Европа турнесида бўлиб турибди ва эҳтимол, Швецарияга олдинроқ келиши мумкин.

 Айтилаётган виллани ўз ичига олган Ла Гранж парки Женева кўли қирғоғида жойлашган ва шаҳарнинг шу турдаги йирик масканларидан бири ҳисобланади. Унинг майдони 21 гектарга тенг.

 Маълум бўлишича, саммит олдидан шаҳарда мисли кўрилмаган даражада хавфсизлик чоралари кўрилди. Кундуз соат 12.00 дан парк атрофидаги кўчаларда автомобиллар тўхташи тақиқланади. Хавфсизлик тадбирлари Женева кўли қирғоқларида ҳам амалга оширилади. Бинобарин, аллақачон паркда тўсиқлар кўтарилган, радар ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ўрнатилган. Шаҳарнинг шу ҳудуди ҳамма ёғида зирҳланган автомобиллар ва бошқа махсус техникалар ҳаракатланиб турибди.

 Шунингдек, Путин ва Байден учрашуви вақтида ҳар қандай учувчи аппаратларнинг Женева осмонида "қанот қоқиши" тақиқланади.

 

Report typo