Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Президент журналистнинг мигрантлар ўлимига оид саволини очиқ қолдирди

07.07.2022


Президент журналистнинг мигрантлар ўлимига оид саволини очиқ қолдирди

АҚШ президенти Жо Байден журналистнинг жасадлари Техас штатидаги Сан-Антонио шаҳрида қолдирилган катта юк машинаси юкхонасидан топилган   50 нафардан ортиқ киши ўлими ҳақидаги саволидан сўнг матбуот анжуманини тарк этди. Жонли эфир видео ёзуви NotThis News манбасининг YouTube каналида эълон қилинган.

"Жаноб президент, Техасдаги 50 нафар мигрант ўлимига сизнинг муносабатингиз қандай?", деб сўраган репортёрлардан бири давлат раҳбаридан. Байден унга жавоб бермаган, бунинг ўрнига тескари ўгирилиб, кетиб қолган.

Оқ уйнинг аввалги хўжайини Дональд Трамп миграция сиёсати ва чегара назоратини қатъийлаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрди. Шулар қаторида, қўшни Мексика билан чегарада девор қуриш ташаббускори бўлди. У ушбу чоралар ноқонуний муҳожирлар оқими ва гиёҳвандлик воситалари контрабандасини чеклашга ёрдам беради деб ўйлаган.

Унинг ўрнини эгаллаган Жо Байден эса лавозимга киришиш маросимидан сўнг тез орада мамлакат миграция қонунчилигини юмшатишга оид қатор фармонларни имзолади.

Албатта, бу ҳаммага ҳам маъқул келмаган. Хусусан, Техас губернатори Грегг Эбботт катта машина юкхонасидан топилган ўнлаб муҳожирлар ўлимида амалдаги давлат раҳбари ва унинг маъмуриятини айблаб, бу уларнинг "ўлим келтирувчи очиқ чегара" сиёсати оқибати, деб айтган.

Report typo