Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
1 декабрь, пайшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

25.08.2022


Президент сайлови муддатидан аввал ўтиши мумкин

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сайловларни муддатидан аввал, яъни жорий йилнинг кузидаёқ ўтказиши мумкин, дея хабар тарқатган Welt am Sonntag немис нашри Европа ташқи фаолият хизмати (ЕТФХ) манбалари ва ЕИ дипломатларига таяниб.

Аввалроқ мамлакат марказий сайлов комиссияси навбатдаги президентлик ва парламентга сайловлар бир вақтда - 2023 йил 18 июнда ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида эълон қилганди.

"Кўринишидан президент Эрдўған сайловларни жорий йилга кўчиради, ушбу сиёсий жараён эҳтимол кузда бўлиб ўтишига оид бир қанча ишоралар бор.    Бунга яқин келажакда ойдинлик киритилиши мумкин", деб ёзади нашр.

Аниқлик киритилишича, қийинчиликларни бошдан кечираётган Туркия иқтисодиёти жорий ёзда туризмдан келган даромад ортидан қисқа муддатларда тикланиб олишига ишонч борлиги, бу эса ўз ўрнида аҳоли кайфиятини кўтариши муддатидан аввалги сайловлар куни белгиланишининг сабабларидан бири бўлиши мумкин.

Манба мамлакат статистика бошқармаси маълумотларини келтирган. Унга кўра, апрель-июнь ойларида соҳадан 8,7 миллиард доллар даромад олинган, бу жабҳада ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 190 фоиз ўсиш бўлганини кўрсатади.

Шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича,  ноқулай валюта айирбошлаш курслари туфайли энергия ташувчилар учун нархлар юқорилиги, айниқса қиш ойларида истеъмолчилар ва, демак, сайловчиларга акс таъсир кўрсатиши мумкин.

Report typo