Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

06.08.2021


Полиция наркобизнес билан шуғулланган кампирни қўлга олди

Испания ва Португалия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорликда уюштирган тезкор тадбирда гиёҳвандлик моддалари ўтказиш буйича жиноятчилар гуруҳига раҳбарлик қилувчи 79 ёшли аёлни қўлга олди.

Бу ҳақда Испания миллий полиция идораси хабар берди.

Шунингдек, 26 ва 60 ёшли эркаклар ҳам ушланган. Қўлга олинганларнинг учаласи ҳам испан миллатига мансуб, гуруҳ Лотин Америкаси мамлакатларидан қонуний юк контейнерларида яширин    тарзда кокаин гиёҳвандлик воситаси ташиш билан шуғулланган.

Гумонланувчилар ўз гуруҳи фаолиятини молиялаштириш имкониятларини қидириб, гиёҳвандлик воситалари сотиб олиш ва сўнгги истеъмолчиларга етказиб беришга ихтисослашган бошқа наркобизнес вакилларини ёллаган, дейилади полиция идораси хабарида.

Улар ўз жиноий фаолиятини Португалиянинг Вила-Реал шаҳрида рўйхатдан ўтган компания номи остида амалга оширган ва айнан ўша жойда қўлга олинган. Тинтув вақтида Доминикан республикасидан келтирилган ва ичида 15 килограмм кокаин гиёҳвандлик моддаси яширилган гуруҳга тегишли контейнер топилган.

Report typo