Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.03.2023


Пеле - "Абадий энг яхши"

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бразилиялик афсонавий футболчи Пелени вафотидан сўнг "Абадий энг яхши" мукофоти билан тақдирлади, дея хабар берилган ташкилот расмий сайтида. 

Уч карра жаҳон чемпиони узоқ вақт саратон касаллиги билан курашиб,  ўтган йил декабрда 82 ёшида вафот этди.

"Пеле - бу шунчаки футбол. Биз уни йўқотдик ва жуда соғинамиз, лекин у абадий. У биз билан ва ҳар доим биз билан бўлади", деган ФИФА президенти Жанни Инфантино тақдирлаш маросимида.

Пеленинг бевасига мукофотни бразилиялик футбол бўйича жаҳон чемпиони Роналдо топширган.

"Мен қачон Пелени эсласам, ўз давридан илғорлаб кетган ўйинчини кўраман. У мен ва бошқа барча футболчилар учун илҳомга айланган. Пеле 50-йилларда аллақачон икки оёқда ҳам ўйнашга қодир, бошқалардан баландроқ сакраб, боши ва ўзидан ошириб гол ура оладиган замонавий футболчи бўлган", дея изҳор билдирган Роналдо.

Report typo