Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 февраль, душанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

30.06.2022


Ота антиқа тарзда ўғлини полициячилардан ҳимоя қилишга уринди

Американинг Вермонт штати полицияси босқинчилик ва ўғриликда гумонланган йигитни ноодатий тарзда қўлга олингани видео тасвирини эълон қилди.

CBS News манбаси берган хабарга кўра, икки нафар полициячи қидирувда бўлган 24 ёшли Брэндон Таллманни ҳибсга олиш учун унинг Хардвик шаҳридаги уйига келган. Кутилмаганда ота-онаси ўғлини ҳимоя қилишга чоғланган.

Гумонланувчининг онаси Эми Таллман полиция ходимлари ўғлига кишан тақишга уринаётган чоғда улар билан ёқалашишга ҳаракат қилган.

Йигитнинг отаси унданда кескинроқ ҳаракатни амалга оширган. 52 ёшли эркак уйи олдида қолдирилган экскаватор бошқарувига ўтириб, техника ковши ёрдамида ҳамон ваҳима билан тўппончаларини гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга ўқталаётган ҳуқуқ-тартибот ходимларини қувиб солишга уринди.

Якунда бутун оилани ҳибсга олишга тўғри келган.

Report typo