Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Абдураззоқ МУРОДОВ

31.03.2023


ОКРУГ КОМИССИЯСИНИНГ БРИФИНГИ

Референдум-2023

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ комиссияси дастлабки брифингни ўтказди.

Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, округ комиссияси аъзолари иштирок этдилар.

Брифингда округ комиссияси раиси Исоқ Аҳмедов округ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси референдумини юксак савияда ўтказишга тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида сўз юритди.

Тадбирда жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумни ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёни тегишли қонунларда белгиланган тартиб-тамойиллар асосида изчиллик билан мувофиқлаштириб борилаётгани таъкидланди.  

Қайд этилганидек, Қашқадарё вилоятининг 2 та шаҳар ва 14 та туман ҳудудлари чегаралари доирасида жами 1002 та референдум ўтказиш участкаси ташкил этилди. Участкалар учун аҳоли вакилларига қулай бўлган бинолар танлаб олинди, жумладан, участка биноларидан 803 таси умумтаълим мактабларида, 41 таси касб-ҳунар коллежлари, лицей ва техникумларда, 48 таси маҳалла фуқаролар йиғинларида, 16 таси тиббиёт, санаторий ва дам олиш масканларида, 19 таси давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда, 35 таси маданият ва спорт марказларида, 13 таси ҳарбий қисмлар ва озодликдан маҳрум этиш муассасаларида, 14 таси олий ўқув юртларида, 9 таси адлия ва давлат хизматлари марказларида, 4 таси тадбиркорлик субъектлари биноларида жойлашган.

Абдураззоқ МУРОДОВ

Report typo