Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

02.04.2019


ОЙНИНГ КУМУШ НУРЛАРИГА ЙЎҒРИЛГАН КЎНГИЛ ҚЎШИҒИ

Спектаклга Тоғай Муроднинг "Ойдинда юрган  одамлар" ҳамда "От кишнаган оқшом" қиссалари асос қилиб олинган. Фарзандсиз бўлса-да, бир-бирига меҳр-муҳаббатини сақлаб қолган Зиёдулла чавандоз ва хотини Момосулув ўз келажаклари, орзу-умидлари - Хушвақтини кутиб яшайдилар. Бу муҳаббат саҳнада кўнгил қўшиғидек жаранг сочиб, уларнинг орзу-умидлари ойдиндаги ойнинг кумуш нурларига йўғрилиб кетади. Зиёдулланинг кўп изтиробларига тулпори Тарлон шерик бўлади, чавандоз одамлардан кўрмаган меҳрни отидан топгандай бўлади.

Асар сюжети собиқ тузум воқеалари билан боғлиқ ҳолда кечади. Қаҳрамонлар ўзбекнинг мусаффо қалби, сарбаланд қадди, халқнинг оғир кунлари юпанчи бўлиб хушвақтлик замони келишига ишониб-ишонтириб яшайдилар.

Қайд этиш лозим, спектакль устида тажрибали ижодий жамоа ишлаган. Саҳналаштирувчи рассом - Туркманистон халқ рассоми Бердиқули Амонсиҳат, бастакор - санъат арбоби Анвар Эргашев. Бош ролларни Фарҳод Муродов, Сожида Аширова ҳамда Маҳлиё Жумаева ижро этган.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

 

Report typo