Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Оддий чинни ваза аукционда дастлабки баҳосидан 3 минг 850 баробар қимматга сотилди

06.10.2022


Оддий чинни ваза аукционда дастлабки баҳосидан 3 минг 850 баробар қимматга сотилди

Францияда қиймати 2 минг еврога баҳоланган хитой вазаси аукционга қўйилди, бироқ шиддатли кечган савдолар натижасида у 7 миллион 700 минг еврога сотилди. Бу ҳақда The Guardian манбаси хабар тарқатган.

Париждан унча узоқ бўлмаган Фонтенбло шаҳридаги Osenat аукцион уйи вакиллари учун кутилмаганда Цин сулоласи услубидаги чинни ваза савдосига унинг XVIII асрда ясалганига ишонган 30 нафар, асосан Хитойдан, харидор қўшилган.

Вазани аукционга Франциянинг денгиз орти ҳудудларида яшовчи аёл қўйган. Буюм унга онасидан мерос бўлиб қолган. Сотувчи бу чинни идишни шахсан кўрмаган, ваза унинг вакиллари томонидан Бретандан Парижга етказилган. Аёл аукцион ташкилотчиларига айтганидек, ваза дастлаб унинг коллекция тўплаш билан шуғулланувчи бувисига тегишли бўлган.

Аукцион уйидаги сирланган, булутлар ва аждар сурати туширилган оқ-кўк тусли ваза XX асрга тегишли ва "жуда оддий" ҳисобланган. Аммо лот ғолиблиги учун курашган харидорлар бошқача фикрда бўлишган.

"Каталог эълон қилиниши билан вазага катта қизиқиш уйғона бошлади - тобора кўпроқ хитойликлар уни кўришга келишди. Бизнинг экспертимиз эса ҳамон ўша чинни буюмни антиқа нарса эмас, деб ҳисоблайди", дейди аукцион уйи директори Седрик Лаборд.

Унинг қўшимча қилишича, савдо якунига кўра, хитойлик харидор вазани сотиб олган ва, катта эҳтимол билан уни оммавий кўргазмага қўяди.

Report typo