Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.10.2021


Одамга чўчқа буйраги муваффақиятли кўчириб ўтқазилди

АҚШда жарроҳлар одамга гени модификацияланган чўчқа буйрагини кўчириб ўтқазиш бўйича амалиёт ўтказди, дея хабар тарқатди РИА Новости "New York Times" газетасида чоп этилган мақолада келтирилган маълумотларга таяниб.

Амалиётга бошчилик қилган Нью-Йоркдаги трансплантология   институти директори Роберт Монтгомернинг маълум қилишича,   беморга кўчирилган бегона орган ўз вазифасини мўътадил бажараяпти, буйрак "деярли дарҳол" суюқлик ва ҳаёт учун зарур моддалар ажратишни бошлади. Мутахассис тадқиқот доирасида ҳайвон     буйраги кўчириб ўтқазилган одам мияси "ўлик" бўлгани учун аввалдан сунъий нафас олдириш қурилмасига улаб қўйилганини қайд этган.

Гени модификацияланган чўчқалар "инсон органларининг барқарор ва янгиловчи потенциал манбаси бўлиши мумкин", деган жарроҳ. Шунингдек, у ўтказилган амалиётни "улкан ютуқ ва катта муваффақият" деб атаган.

Нашр чоп этган мақола муаллифи фикрича, агар олимлар бемор одамларга кўчириб ўтқазиш учун чўчқа органларини ўстириш илмини ўзлаштиришнинг уддасидан чиқса, бу трансплантация учун навбат кутаётган юз минг нафар атрофидаги америкаликларни қутқариб қолиши мумкин. Материалда уларнинг қарийб 90 минг нафари айнан буйракка муҳтожлиги алоҳида қайд этилган.

Report typo