Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 декабрь, сешанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

08.09.2022


Навахо ҳиндулари чорваси сонини мажбурдан камайтирмоқда

 АҚШдаги энг йирик Навахо ҳиндулари қабиласи ҳалокатли қурғоқчилик ва сув танқислиги боис чорва моллари бош сонини камайтиришга мажбур бўлмоқда, деган қабила президенти Жонатан Нез "Новости" ахборот агентлигига берган интервьюсида.

 "Чорвадорларга қийин бўлаяпти, хўжалик эгалари чорва моллари бош сонини камайтиришга мажбур", деган агентлик суҳбатдоши. Унинг сўзларига кўра, қабила раҳбарияти томонидан фермерларга кўрсатилаётган ёрдамга қарамай, "сув танқислиги муаммоси йилдан йилга ўткирлашиб, таъсири кучайиб бораяпти".

 Навахо қабиласи Аризона, Нью-Мексико ва Юта штатларини қамраб олувчи 70 минг квадрат километрдан кўпроқ ҳудудга ёйилган. Расмий маълумотларга кўра, қабилада қарийб 400 минг киши бор.

 Жонатан Нез тупроқли тўғонлардан фойдаланиш муаммонинг ечимларидан бири бўлишини айтади. "Биз фермерларимизга ёрдам бериш учун муссон шамоллари олиб келадиган ёмғир сувларини сақлашда асқатадиган Навахонинг мавжуд таъмирталаб тупроқли тўғонларидан фойдаланишни режалаштираяпмиз", деган у. 

 Яна, унинг сўзларига кўра, сўнгги ойларда давом этаётган муссон ёмғирлари ҳеч бўлмаганда Навахо қабиласи аҳлининг деҳқончиликдан яхши ҳосил етиштиришини таъминлади. "Ҳосил яхши бўлса, навахоларнинг дастурхонга қўядиган нарсаси бўлади", дея суюнган қабила раҳбари.

 Шунга қарамай, Жонатан Нез маълумотлари бўйича, қабиладаги 40 фоиз аҳолида водопровод суви ёки электр энергияси йўқ. "Дунёнинг энг қудратли давлатида сув, электр, таянч инфратузилма бўлиши керак, бироқ бугун мана шу мамлакатда бизнинг Навахо қабиласи одамларидан 30-40 фоизи улардан бебаҳра, ундан ҳам кўпроғида ҳатто интернет мавжуд эмас", деган у. 

 

Report typo