Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 февраль, душанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

26.05.2022


Намойишга бошчилик қилган лидер ўлдирилди

Тожикистон Республикаси Хоруғ шаҳрида Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг норасмий лидерларидан бири сифатида кўрилган Мамадбакир Мамадбакиров ўлдирилди. Мамлакат ички ишлар вазирлиги талқини бўйича, у жиноий гуруҳ раҳбари, ҳукуматга қарши митинглар, тартибсизликлар ва кучишлатар тузилмалар билан тўқнашувлар иштирокчиси. 

Расмий маълумотларга кўра, маҳаллий аҳоли Бакир деб атайдиган Мамадбакиров 22 май куни соат 17:30 атрофида Бархоруғ миттитумани ҳудудида сафдошлари билан бўлган ички жанжал натижасида ўлдирилган. Шу билан бирга, Pamir Daily News нашри ким воқеа жойига яқинлашса ёки йўлда турса, мерганлар уларнинг оёқларидан отганини қайд этган.

Тоғли Бадахшондаги вазият 14 май куни бир неча юзлаб аҳоли вакиллари маҳаллий ҳокимият истеъфоси, интернетга уланишни тиклаш ва барча блокпостларни олиб ташлаш талаби билан митингга чиқиши ортидан кескинлашган эди. Орадан икки кун ўтиб, Мамадбакиров оқибати кучишлатар тузилмалар билан тўқнашув ва намойиш иштирокчиларидан бирининг ўлими билан тугаган янги норозилик акцияси уюштирган.

Ҳудудга миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг террорга қарши кучлари жўнатилган. Тўқнашувларда бир зобит ҳалок бўлгани, 13 нафар ҳарбий хизматчи жароҳатлангани ҳақида хабарлар бор. Намойиш иштирокчилари орасидан камида 8 киши ўлган, 110 нафардан ортиғи (мамлакат ИИВ уларни жангарилар деб атаган) қўлга олинган.

Report typo