Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

03.08.2021


Мушуклар қотили 63 ойлик қамоқ жазоси олди

Мушукларга ҳужум қилиб, камида улардан тўққизтасини ўлдирган биританиялик Стив Бук беш йилу уч ой муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бу ҳақда Сассекс полицияси идора сайтида жойлаштирган пресс-релизда ёзилган.

Қайд этилишича, Англия жанубидаги Шарқий Сассекс графлиги Брайтон шаҳрилик 54 ёшли соқчининг биринчи қурбони ҳақидаги маълумот 2018 йил октябрда маълум бўлган. Жиноятчи қўлга олингунга қадар мушукларга ҳужум яна ўн ой давом этган.

"Брайтонлик мушуклар қотили" унинг жонзодларга нисбатан амалга оширган ҳужумларидан бири кузатув камерасига тушиб қолгани ортидан қўлга олинган.

"Биз полиция айбдорни қўлга олгани ва у амалга оширган ноодатий жиноятлари учун ҳукм қилинганидан мамнунмиз", дейди Хендрикс лақабли мушуги Бук етказган жароҳат натижасида ўлган Стюарт Монтгомери.

Бук қўлида ўлган тўққизта мушукка қўшимча, унинг ўлжалари ҳисобида яна еттита жароҳат билан қочиб қолган жонивор ҳам бор.

Report typo