Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 февраль, душанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

31.10.2022


Миллий танловнинг вилоят босқичи  ғолиблари аниқланди

Қарши шаҳар маданият марказида “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар аёл ташкилотлар вакили сифатида иштирок этди.

- Ушбу танловда жорий йил якунлари бўйича гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз соҳасига тегишли йўналишларда долзарб вазифаларни амалга ошираётган  идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этаяпти, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Каромова. - Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш, ташкилотлар фаолиятига гендер ёндашувларини жорий этиш, мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида ташкилотларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат.

Танлов якуни бўйича тегишли номинацияларда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Зебинисо Салимова,  “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖнинг ходимлар бўлими мутахассиси Юлдузхон Соатова, Муборак тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ханифа Тўраева, Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси журналисти Нигора Тоғаева, “REAL KELAJAK” нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари, “Real Xit” хусусий фирмаси директори Феруза Норсафарова ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олишди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo