Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • “Медтехникум”га, университетга ўқишга киритмоқчи, Тошкентдан уй олиб бермоқчи эди

09.02.2021


“Медтехникум”га, университетга ўқишга киритмоқчи, Тошкентдан уй олиб бермоқчи эди

“Сувни чим тўхтатар, ёлғонни – чин” деган мақолни эшитгансиз. Дарҳақиқат, киши фириб, ёлғонга қанча зўр бериб, манфаатли бўлишга интилмасин, барибир кун келиб миси чиқади, фош бўлади.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ана шундай ҳолатга дуч келинди.

Департамент вилоят бошқармаси катта инспектори Тўлқин Қурбоновнинг маълум қилишича, фуқаро М.Ф. ва И.Ш. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида кўплаб кишиларнинг  ишончига кирган. Улар ўз танишлари орқали Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 21 нафар фуқаронинг 5 минг АҚШ доллари ва 5 миллион 200 минг сўмини, шунингдек, фуқаро С.ни Қарши давлат университетига ўқишга киритиш ва Тошкент шаҳридан уй олиб бериш ваъдаси билан алдаб, унинг 17 минг 500 АҚШ долларини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ф. ва И.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Report typo