Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

02.06.2020


МАТЕМАТИКЛАРИМИЗ БЕЛАРУСДА ЎҚИЙДИ

Олий таълим

Қарши давлат университети физика-математика факультети пандемия шароитида ҳам халқаро ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттирмоқда. Жумладан, Беларусь Республикаси Янка Купала номидаги Гродно давлат университети математика ва информатика факультети билан олиб борилган онлайн музокаралар натижасида ҳамкорлик келишувига эришилди. Бу ҳақда ҚДУ сайтида хабар берилмоқда.

“2+2” қўшма ўқув дастурларини амалга ошириш тўғрисидаги келишув шартномаси амалий математика (илмий-ишлаб чиқариш фаолияти), математик-программист ихтисослиги бўйича 1-даражали олий маълумотли мутахассислар тайёрлашни кўзда тутади.

Қўшма ўқув дастури асосида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, дастлаб 25 нафар талаба қабул қилинади. Таълим шакли кундузги бўлиб, ўқув жараёни рус тилида олиб борилади. Талабалар 1- ва 2-курсларда Қарши давлат университетида, 3- ва 4-курсларда эса Гродно давлат университетида таҳсил оладилар.

Талабалар модуль-кредит тизимида ўқишади ҳамда икки диплом (Double degree)га эга бўладилар. Ўқиш тўлов-шартнома асосида амалга оширилиб, 2020-2021 ўқув йилидан қабул жараёнлари бошланади.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo