Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х. АБДУЛЛАЕВА

26.12.2017


“МАНҚУРТ” - ЭНГ ЯХШИЛАР ҚАТОРИДА

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, олий таълим муассасаларида ташкил этилган талабалар театр-студиялари фаолияти орқали ёшларимизнинг онги ва мафкурасини тўғри шакллантириш, уларни театр санъатига муҳаббат руҳида тарбиялаш ва маънавий камолотга йўналтириш орқали олий таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада оширишга эришиш ҳамда иқтидорли ёшларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиб бериш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Ниҳол” театр-студияси ҳам муваффақиятли иштирок этди.

- Бизнинг театр-студиямиз жамоаси фестивалда “Манқурт” спектаклини намойиш этди, - дейди институтнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Азамат Хайриддинов. – Бу саҳна асари Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” романи асосида иқтидорли режиссёр Акбар Бердиев раҳбарлигида саҳналаштирилган бўлиб, томошабинлар ва нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан илиқ қарши олинди.

Фестиваль якунида мазкур саҳна асари “Энг яхши спектакль” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Х. АБДУЛЛАЕВА

Report typo