Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 июль, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

15.06.2021


Маликанинг "Ford Escort" русумли автомобили аукционга қўйилди

Буюк Британиядаги Reeman Dansie аукциони марҳум малика Дианага тегишли бўлган автомобилни сотувга чиқарди. Машина унга шаҳзода Чарлзнинг 1981 йилда берган тўй совғаси эканлиги билан ҳам диққатга сазавор.

 "The Times" янгиликлар нашрининг ёзишича, гап "Ford Escort" ҳақида кетаяпти. Машина анча оддий, аммо ўз тарихига кўра қийматга эга.

 Автомобиль босиб ўтган масофа 133,5 минг километрни ташкил қилади. Унинг нархи тахминан 56,6 минг долларга баҳоланган.

 Машина салони қопламалари дастлабки ҳолида сақланган. Ташқи томони бўёғи ҳам аслича қолган. Шунингдек, автомобиль капотида бақа кўринишидаги кумуш тумор нусхаси туширилган. Уни малика Дианага опаси Сара Спенсер совға қилган.

 "Ford Escort"нинг янги эгаси 29 июнда ташкил этиладиган аукцион савдоларида маълум бўлади.

 Аввалроқ, Германияда Леонид Брежневнинг ГАЗ-14 "Чайка" русумли 1976 йилда ишлаб чиқарилган ва 73 минг 300 километр масофани босиб ўтган лимузини сотувга қўйилгани хабар қилинганди.  У учун талабгорлардан 120 минг евро сўралган.

 

Report typo