Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

16.02.2021


“Ласетти”даги оғу

Гиёҳвандлик – жирканч иллат. Унга қарши кураш суст бўлган давлатларда жиноятчилик даражаси юқори экани, одамлар саломатлигини, умрининг энг бебаҳо дамларини, оилалар таянчини йўқотаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шундан келиб чиқиб, юртимизда гиёҳванд моддалар истеъмоли, ноқонуний айланмасига қарши мунтазам ва қатъий кураш олиб борилади. Бироқ нафс кўйида мудҳиш жиноятни содир этишдан тап тортмаётган юзи қора кимсалар ҳам учраб турибди.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, шу йилнинг 11 февраль куни Қарши шаҳар 4-сонли ИИБга хабар келиб тушган. Шунга асосан бўлим ходимлари томонидан Қарши шаҳридаги Арал маҳалласида жойлашган “Пойтахт” чойхонаси олдида тезкор тадбир ўтказилган.

“Ласетти” русумли, 70 К 757 РА давлат рақамли автомашина олд ўриндиғида ўтирган, Косон тумани Жиззали маҳалласида яшовчи О.У. қора рангли целофан пакетга ўралган, 4 дона гугурт қутига махсус қадоқланган яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимлик қуритмасини қонунга хилоф раившда ўтказиш мақсадида ёнида олиб тургани аниқланган. Ҳолат холислар иштирокида тегишли тартибда процессуал расмийлаштирилган. У.О.дан ҳужжатлаштириб олинган ўткир ҳидли ўсимлик қуритмаси таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бўлиб, ушбу марихуананинг соф оғирлиги 12,1 граммни ташкил қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан У.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Report typo