Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 февраль, чоршанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

КОМРОНБЕК

09.06.2022


"КРЕАТИВ" – ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ

Танлов

     Қарши шаҳрида беш ташаббус олимпиадаси доирасида "Қувноқлар ва зукколар" танловининг вилояти босқичи ўтказилди.

Ёшлар ишлари агентлиги вилояти бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу беллашувда ҳар бир туман (шаҳар) жамоалари ўзларининг ҳозиржавоблиги ва зукколигини амалда намойиш этишди.

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўз номи ва ўз анъаналарига кўра, юзлаб истеъдод эгаларини кашф этиб келмоқда. Шу билан бирга уларнинг актёрлик маҳорати ошишига, ўқиш ва жамоат ишларидаги фаоллиги янада юксалишига хизмат қилиб келмоқда.

Ҳакамларнинг якуний хулосасига кўра, Ғузор туманининг "Креатив" жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Қарши шаҳрининг "Бегу шоу" ҳамда Шаҳрисабз шаҳрининг "Шумтакалар" жамоаларига насиб этди.

КОМРОНБЕК

 

Report typo