Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

27.10.2022


Компартия съездидан сўнг энг бой ўн хитойлик 9 миллиард доллар йўқотди

 

Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига сайланиши ортидан мамлакатнинг энг бой одамлари ўзларига тегишли компаниялар акциялари қиймати тушиб кетгани туфайли умумий ҳисобда 9 миллиард доллар йўқотди, деб ёзади Bloomberg агентлиги.

Tencent телекоммуникация холдинги асосчиси Ма Хуатэн ва фармацевтика бизнеси эгаси Чжун Шаньшань 24 октябрь куни Гонконгдаги биржа савдолари очилишида ҳар бири 2 миллиард долларидан ажралган.

Агентлик ёзишича, Си Цзиньпиннинг учинчи муддатга қайта сайланиши хусусий бизнесни босимда ушлаш ва мамлакат иқтисодиётига зарар келтирувчи коронавирус ҳамда локдаун (чеклов, қатъий яккаланиш режими)га тоқат қилмаслик сиёсати давом этишини англатади. 

Си Цзиньпиннинг Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига сайлангани ўтган ҳафтада маълум бўлганди.

Financial Times газетаси октябрь ойи биринчи ярмида мамлакатнинг илғор микрочип ишлаб чиқарувчи субъектлари акциялари Гонконгдаги биржа савдолари давомида 4 фоиздан 20 фоизгача арзонлашгани, маҳаллий компанияларнинг умумий капиталлашувидаги йўқотиш эса АҚШ санкциялари фонида 8,6 миллиард долларни ташкил қилгани ҳақида ёзганди.

Report typo