Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

28.06.2021


КИТОБЛИК РАЙҲОНА ТОКИО ОЛИМПИАДАСИГА БОРАДИ

Жорий йилда Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан эълон қилинган рейтинг бўйича “Токио- 2020” Олимпия ўйинларида иштирок этадиган яна бир нечта спортчиларимиз номи маълум бўлди.

 Улардан бири - вилоятимиз вакиласи Райҳона Қодирова.

 Райҳона 1993 йилда Китоб тумани Паландара маҳалласи таркибидаги сўлим Ваткана қишлоғида  туғилган. Ёшлигидан боксга  қизиқиб, ушбу спорт тури билан шуғуллана бошлади. Кўплаб мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган.

 Кейинчалик Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида ўқиш давомида профессонал мураббийлар қўл остида бокс билан янада жиддий шуғулланишни бошлаган Райҳона 2015 йил миллий терма жамоага жалб этилди. Ўз вазн тоифасида 4 карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

 Райҳона Қодирова айни вақтда мураббийлари Камолиддин Муталов ва Дилмурод Ҳасанов қўл остида Токио олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

 Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Report typo