Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

03.12.2021


Кимгадир иш, яна кимгадир ишчи керак

Пандемия Россия халқ хўжалиги соҳаларида ишчи кучи етишмовчилигини келтириб чиқарди. Қатор тармоқларда жуда катта миқдорда муаммолар сақланиб қолмоқда.

"Коронавирус сабаб иқтисодиётнинг айрим тармоқларида ишчи кучи танқислиги юзага келди. Бу қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига тааллуқли", дея қайд этган Россиянинг миграция сиёсати бўйича ўтказилган мажлисда мамлакат хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

У аввалроқ россиялик ишчилар манфаатларига зиён келтирмаган ҳолда хорижликларни мамлакатга қонуний ишга жалб этиш имконини берувчи  қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф этганди.

"Меҳнат миграциясини ташкилий шаклда, жумладан, хорижий ҳамкорлар билан эришилган келишувлар доираси янада ривожлантириш керак", дея таъкидлаган у.

Чет эллик юқори малакали ишчилар билан ўзаро муносабатлар ва уларнинг Россия меҳнат бозорига киришини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади, дея хулоса қилган Дмитрий Медведев.

 

Report typo