Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

25.05.2021


Хлор кучи: бассейнда ҳам Covid билан зарарланиш мумкин

Денгизга чиқиш имкони йўқлиги ортидан кўпчилик шаҳар аҳолиси бассейнга боришни афзал кўради. Аммо, коронавирус пандемияси вақтида бу қанчалик хавфсиз? Аёнки, сузишга ишқибозлар кўп ва улар шахсий ҳимоя воситасисиз сувга тушади.

 Албатта, Covid аломатлари юзага чиқмаган касал киши ҳам бассейнга бормаслигига кафолат йўқ. Сузаётиб у ихтиёрсиз равишда сувга касаллик қўзғатувчисини ажратади. Бироқ, биринчидан, вируснинг бу ҳажмдаги концентрацияси ҳаракати нолга тенг ва амалда хавфсиз. Иккинчидан, бассейн суви хлорланади, бу асосийси.

 Россиядаги барча бассейн ва аквапаркларда 1 мартдан бошлаб таркибида хлор сақловчи препаратлар қўллаш талаби ўрнатилган. Унинг диапазон концентрацияси аниқ берилган: бир литр сувга 0,3 дан 0,5 миллиграммгача.

 Бир йил аввал "Вектор" илмий маркази ўтказган эксперимент кўрсатдики, бассейндаги хлор меъёридан тўрт марта кам миқдор вирусни 15 дақиқада нобуд қилади. 

 Мутахассислар ишонтирадики, коронавирус сув орқали юқмайди, у ҳаво-томчи йўли билан ўтади. Аммо...

 "Бассейнга сузиш учун келган одам маълум вақт ечиниш-кийиниш бўлимида бўлади: сиз билан битта хонада. Мана, бир ёпиқ ечиниш-кийиниш ҳудудида ниқобсиз ҳолатдаги тўрт дақиқадан ортиқ мулоқотда вирус юқтириш хавфи жуда катта бўлади", дея огоҳлантиради врач-инфекционист Евгений Тимаков.

 Бунга йўл қўймаслик керак: аввало, карантин чекловларини ҳали ҳек ким олиб ташлагани йўқ; бурунга вирусга қарши восита билан ишлов бериш, кўзойнакда сузиш, сув ютмаслик, бассейн атрофидаги барча ҳудудда ўзаро масофа сақлаш - энг асосийси.

 

 

 

Report typo