Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

15.03.2019


ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ ВА ЁШЛАР

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси туман кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада тумандаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари қатнашишди.

- Аждодларимиз ҳаётида муҳим ўрин тутган, бироқ кейинги даврларда унутилган халқ ўйинларини ўрганиш, тиклаш, тарғиб қилиш, уларни келгуси авлодларга ҳам етказиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир, - дейди халқ депутатлари Китоб туман Кенгаши депутати Гуландом Сатторова. - Ушбу мусобақада иштирокчилар "Эшак минди", "Тош кўтариш", "Елкада кураш", "Арқон тортиш", "Оқ теракми, кўк терак", "Уриб қочар", "Арғамчида сакраш" каби миллий ўйин турлари бўйича беллашдилар.

Мусобақа давомида томошабинлар иштирокчилардаги чаққонлик, куч, шижоатни кўриш билан бир қаторда, миллий ўйинларимизнинг ўзига хос сеҳру жозибасидан ҳам баҳраманд бўлишди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслардан сўнг ғолиб жамоалар номи аниқ бўлди. Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo