Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Канцлернинг G7 саммити учун тайёрланган махфий эслатмаси ахлат қутисидан топилди

28.07.2022


Канцлернинг G7 саммити учун тайёрланган махфий эслатмаси ахлат қутисидан топилди

Германия канцлери Олаф Шольц ва унинг рафиқаси Бритта Эрнстнинг қўшнилари улар яшаш хонадони ахлат қутисидан яқинда бўлиб ўтган "Катта еттилик" (G7) мамлакатлари саммитига оид маълумотларни сақлаган "махфий" белгили ҳужжатни топиб олишди, деб ёзади Spiegel журнали.  

Манба маълумотларига кўра, Бритта Эрнст Бранденбург ери таълим вазири бўлиб ишлаган давридаги фаолиятига оид қораламалар ва   бошқа қоғозлар билан бирга G7 мамлакатлари раҳбарлари ва уларнинг хотинлари тавсифи келтирилган эслатмани ҳам ахлат қутисига ташлаб юборган. Шундай қилиб, унда бир неча қайдлар қаторида ўша пайтдаги Италия бош вазири  Марио Драгининг хотини жамоатчиликдан ўзини олиб қочиши ҳақида маълум қилинган.

Германия ташқи ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган ушбу ҳужжатга "махфий - фақат хизматда фойдаланиш учун" белгиси қўйилган. Шу боис, Олаф Шольцнинг турмуш ўртоғи уларни белгиланган тарзда йўқ қилмасдан, шундайлигича ташлаб юборишга ҳақли эмас, дея қайд этган нашр.

Мақолада айтилишича, "махфий ҳужжатлар билан ишлашда қатъий қоидалар амал қилади. "Хизматда фойдаланиш учун" белгисига эга ҳужжатлар улардаги маълумотларни ўқиб ва қайта тиклаб бўлмайдиган тарзда йўқ қилиниши керак".

Spiegel Шольц ва унинг рафиқасидан ҳолатни изоҳлашни сўраган, аммо канцлер идораси ҳам, Бранденбург таълим вазирилиги ҳам жавоб бермаган. 

Report typo