Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Кўп болали ота ун, сариёғ ва шакар нархлари уч баравар ўсганидан ёзғирди

12.01.2023


Кўп болали ота ун, сариёғ ва шакар нархлари уч баравар ўсганидан ёзғирди

52 ёшли покистонлик олтмишинчи марта ота бўлди ва шу билан ҳам тўхтаб қолмоқчи эмас. Уч хотинли эркак яна бир қанча бола кўрмоқчи, деб ёзади Oddity Central манбаси.

Сардор Жан Муҳаммад Хон Хилжи янги туғилган ўғлига Хушал деб исм берган. У яқин орада яна бир нечта бола туғиб бериши учун ўзига янги хотин топмоқчи. Покистонлик, ўзининг айтишича, шундай катта оилани боқишга қодир.

"Мен барча дўстларимдан тўртинчи никоҳим учун хотин топишга кўмаклашишни сўрайман", дейди Сардор Хилжи. 

У 2016 йилда юз нафар бола кўриш ниятидалигини айтган. Аммо кейинги вақтларда камроқ рақам ҳақида ўйлаяпти. Бу, биринчи навбатда, Покистонда ҳаёт кечириш қиймати ошиб кетгани билан боғлиқ. Сардор Хилжининг яхшигина даромад келтирадиган ўз клиникаси бор. Бироқ, ҳатто шу топган пуллари ҳам баъзида оила харажатларига аранг етади.

"Барча асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ун, сариёғ ва шакар нархлари уч баравар ўсди", дея ёзғиради кўп болали ота.

Report typo