Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

17.05.2022


ЁШ ИСТЕЪДОД ЭГАЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида "Ёшлар овози - 2022" танловининг республика босқичи ўтказилди.

"Бўзатов-Фест" номини олган мазкур танловда опера, бахшичилик, анъанавий ижро ҳамда эстрада йўналишида 10-15, 16-22 ҳамда 23-30 ёш тоифаси бўйича энг юқори натижага эришган ёшлар совринларга муносиб кўрилди.

Эътиборли жиҳати, совриндорлар орасида вилоятимиздан ҳам 4 нафар иштирокчи бор. Жумладан, бахшичилик йўналиши бўйича 10-15 ёш тоифасида Жамшид Шоқулов, 16-22 ёш тоифасида Оғабек Улашев, опера йўналишида эса 16-22 ёш тоифасида Озоджон Муродов ва 23-30 ёш тоифасида Хўжаназар Жумаев 2-ўринни эгаллашди ва ҳар бирига 30 миллион сўмлик сертификатлар топширилди.

Ж.ДЎСТОВ

 

Report typo