Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 февраль, чоршанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

20.10.2022


Ёнғоқ ўғрисини отган қария ҳибсга олинди

Польшада полиция пневматик тўппонча билан олмахонни отган 82 ёшли пенсионерни қўлга олди. Бу ҳақдаги хабар wiadomosci порталида жойлаштирилган.

Воқеа Жулкевка қишлоғида бўлган. Красностав туман полиция идорасига маҳаллий кекса ўзининг участкаси ҳудудида кемирувчини ўлдиргани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари танасида бир неча жароҳат излари бўлган ўлик жониворни топишган.

Пенсионернинг уйини текшириш давомида полициячилар иккита узун стволли пневматик қурол ва юзлаб ўқларни мусодара қилган. Мўйсафид ўзини оқлаш учун олмахон ёнғоқларини ўғирлаб кетгани ва мулкига зарар етказганини айтган.

Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари ноқонуний қурол сақлаш ва ҳайвонни ўлдиришга оид иш юзасидан тергов олиб бомоқда. Пенсионер ҳибсда, унга уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Report typo