Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.08.2022


“ЙЎҚДАН БОР ҚИЛГУНЧА, БОРИНИ ЙЎҚОТМАЙЛИК”

Муносабат

Qashqadaryo” газетасининг 2022 йил 4 августдаги 31-сонида эълон қилинган  “Йўқдан бор қилгунча, борини йўқотмайлик” сарлавҳали танқидий мақоласига Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармасидан жавоб хати келди. Унда қўйидагилар маълум қилинган:

“Китоб туманидаги Хўжаилмкон қишлоғи ҳудудида жойлашган  Мавлоно Хўжаги Имканагий зиёратгоҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарори билан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 708-Ф-сонли фармойишига асосан ушбу зиёратгоҳ “Вақф” хайрия жамоат фондига ўтказилган. Мақолада кўрсатиб ўтилгани каби бугунги кунда ушбу зиёратгоҳ таъмирталаб аҳволда.

2022 йилда бошқарма томонидан мазкур объектни таъмирлаш бўйича таклиф-лойиҳа ишлаб чиқилиб, Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги илмий-эксперт кенгаши хулосаси олинган.

2023 йилги дастур режасига киритиш учун таклиф берилган.

 

 

Report typo