Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

05.08.2022


ҲИСОР ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИГА ЙЎЛ ТАНЛАМАС АВТОМОБИЛЬ ТОПШИРИЛДИ

Давлат экология қўмитаси томонидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда ҳудудий бўлинмаларга 22 дона йўл танламас "Нива" автомобили топширилди.

Автомобиллардан бири вилоятимизнинг Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Қамаши туманлари ҳудудида, Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ёнбағирларида, денгиз сатҳидан 1750 метрдан 4421 метргача баландликда жойлашган Ҳисор давлат қўриқхонасига насиб этди.

Қўриқхона ҳудудидаги ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини қўриқлаш, уларни асраш ва кўпайтириш мақсадида Давлат экология қўмитаси томонидан зарур техника ва жиҳозлар, замонавий кузатув ускуналари (фото ва видео қопқонлар, кузатув камералари, бинокллар) билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

- Ушбу хайрли ишларнинг давоми сифатида қўриқхонамизнинг  замонавий транспорт воситаси билан таъминланиши экологик назорат тадбирлари самарадорлигини оширишга, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари муҳофазасини янада кучайтиришга хизмат қилади, - дейди қўриқлаш бўйича директор ўринбосари, қўриқлаш бўлими бошлиғи Фаррух Зиёдуллаев.

 Маълумот учун: мазкур транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бирлашган Араб Амирликлари Дубай ҳукуматининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамда "Falcon Hunting Solutions" МЧЖ билан тузилган уч томонлама битим доирасида халқаро техник кўмак лойиҳаси маблағлари ҳисобидан етказиб берилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

Report typo