Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

13.04.2023


Илк мобил телефон ихтирочиси ҳар йили янги iPhone ишлатади

Дунёдаги илк мобил телефон ихтирочиси, 94 ёшли муҳандис Мартин Купер ҳамон янги технологияларнинг ашаддий ишқибози эканлигини тан олди. Бу ҳақда Gizchina манбаси хабар тарқатган.

Кекса ихтирочининг сўзларига кўра, у ҳеч қачон замонавий смартфонларни набиралари каби бошқара олмаган. Лекин, шунга қарамай, ўзи учун ҳар йили янги iPhone моделини харид қилади. Бундан ташқари, Мартин Купер ҳар куни Apple Watch смарт соатидан фойдаланади.

Муҳандиснинг қўшимча қилишича, кўп сонли ҳар хил мобил иловалар билан ишлаш унга оғирлик қилади, шунинг учун у смартфондан асосан мулоқот - қўнғироқ ва SMS хабарлар ёзиш учун фойдаланади.

Мартин Купер дунёдаги биринчи мобил телефонни ишлаб чиқишга масъул бўлган шахс сифатида тарихга кирган. Бундан ташқари, муҳандис шундай қурилма орқали энг биринчи қўнғироқни амалга оширган -  у қарийб 800 грамм тош босадиган Motorola DynaTAC русумли қўл телефони эди. 

Report typo