Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

03.02.2018


ИККИ НАФАР СТИПЕНДИАНТ - ҚАШҚАДАРЁЛИК

Ушбу стипендиянинг вилоятимиз бўйича ғолиблиги Қарши давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети 3-босқич талабаси Шохрух Фахриддиновга насиб этди. Бу иқтидорли талаба аъло ўқиш билан бирга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг қатор лойиҳаларида ҳам фаол иштирок этиб келади. Шу билан бирга, у бир қанча кўрик-танловларда юқори ўринларни эгаллаган, бўлажак тарихчи сифатида республика миқёсидаги турли илмий конференцияларда мақола ва маърузалари билан иштирок этиб келаяпти.

Ушбу стипендия танловига Тошкент вилоятидан номзоди кўрсатилган ва ғолибликни қўлга киритган Моҳигул Шукурова ҳам қашқадарёлик. Деҳқон-ободлик бу тиришқоқ қиз ҳали коллеж ўқувчиси эканлигидаёқ ўзининг қишлоқ хўжалиги ва экология мавзусидаги илмий изланишлари билан мутахассислар назарига тушган эди. Ҳозирда Моҳигул Тошкент давлат аграр университетининг 2-босқич талабаси.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo