Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Биродар АЗИЗОВ

15.03.2019


ФРАНКОФОНИЯ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, мазкур танлов ҳар йили 20 мартда нишонланадиган Франкофония куни, яъни аҳолиси француз тилида сўзлашадиган мамлакатлар ҳамкорлиги ташкилоти тузилган сана муносабати билан уюштирилди. Унда Ўзбекистон Миллий ва давлат жаҳон тиллари ҳамда Андижон, Бухоро, Қарши, Урганч, Фарғона давлат университетлари ва Самарқанд давлат чет тиллари институти талабалари қатнашишди.

-Ушбу танловда олий ўқув юртимизда француз тили йўналиши бўйича таҳсил олаётган 82 нафар талаба ва бу тилни иккинчи чет тили сифатида ўрганаётган инглиз тили йўналишининг 18 нафар талабаси иштирок этди, - дейди Қарши давлат университети "Француз тили ва адабиёти" кафедраси мудири, Франция Республикасининг "Академик пальмалар" ордени соҳибаси Азиза Зоирова. - Улар бошқа институт ва университетларнинг талабалари билан бир вақтда ташкилотчилар томонидан тақдим этилган ягона матн асосида диктант ёзишди. Бу матн ливанлик ёзувчи Шариф Маждалани қаламига мансуб, 2015 йилда буюк француз ёзувчиси Жан Жионо номидаги мукофотга сазовор бўлган "La villa des femmes" ("Аёллар вилласи") романидан олинган.

Танлов шартларига кўра, ҳар бир таълим муассасаси энг яхши ёзилган 3 та диктантни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасига юборади. Шундан сўнг барча ишлар орасидан 3 та энг яхши иш танлаб олинади. Ғолиблар шу йил 27 март куни пойтахтда бўлиб ўтадиган Франкофония байрамида тақдирланади.

Биродар АЗИЗОВ

Суратда: Қарши давлат университетида ўтказилган француз тилидаги диктант танловидан лавҳа.

Report typo