Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 июль, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Спорт
  • Евро-2020 дан сўнг Роналду ўз келажагига ойдинлик киритиб олмоқчи

11.06.2021


Евро-2020 дан сўнг Роналду ўз келажагига ойдинлик киритиб олмоқчи

Туриннинг "Ювентус" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия термаси сафида қатнашадиган Евро-2020 ўйинлари якунлангач, ўз футбол клубини алмаштиришни мўлжаллаяпти.

 ESPN хабарига кўра, Роналду аллақачон "Ювентус"дан кетиш масаласига ойдинлик киритиб олган ва ҳозир фаолиятини давом эттириш учун бошқа клублардан тушган таклифларни ўрганаяпти. Мадриднинг "Реал"и, яна Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клублари португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган.

 Маълумки, коронавирус пандемияси сабаб ортга сурилган Евро-2020 мусобақалари жорий йилнинг 11 июнидан старт олади ва финал баҳси 11 июлда Лондонда ўтиши белгиланган. Аввалги тартибдан фарқли равишда бу гал бир мамлакат ҳудуди билан чегараланилмайди ва турнир ўйинларини Европанинг 11 шаҳри қабул қилади.  

 Эслатиб ўтиш ўринли, Роналду "Ювентус"га 2018 йилда келиб қўшилганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Турин жамоаси сафида у икки мартадан Италия чемпионлиги ва мамлакат суперкубогини қўлга киритган. Бир марта Италия кубоги мусобақаси финалида ғолиб чиққан.

 

 

 

 

 

Report typo