Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 февраль, чоршанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

27.10.2022


Энг кўп ҳақ тўланадиган спортчи нимадан норози?

Франциянинг футбол бўйича терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Пари Сен-Жермен" клуби билан шартномасини узайтириши ортидан тарихдаги энг кўп ҳақ тўланадиган спортчига айланди, деб ёзади Le Parisien манбаси.

Манба маълумотларига кўра, баҳорда футболчи билан яна бир мавсумга узайтириш имконияти асосида икки йиллик шартнома имзолаган Париж жамоаси келишув шартларига биноан ўзининг юлдуз ўйинчисига ҳар мавсум учун 200 миллион евродан ортиқроқ, умумий ҳисобда эса 630 миллион евро тўлайди.

Ушбу кўрсаткич бўйича аввалги рекорд 2017 йилда "Барселона" клуби билан 555 миллион евролик шартнома имзолаган аргентиналик Лионель Мессига тегишли эди.

Оммавий ахборот воситалари Килиан Мбаппе ўзининг "ПСЖ" билан шарномасини узайтириш тўғрисидаги қароридан афсусдалиги ва пойтахт клубини январь ойидаёқ тарк этишни хоҳлаётгани ҳақида ёзмоқда.

Аввалроқ Испаниянинг Marca газетаси Мадриднинг "Реал" клуби франциялик ҳужумчи ёзги трансферлар ойнаси очилганда жамоага эркин агент сифатида қўшилишни рад этганидан сўнг футболчи билан шартнома имзолашга ортиқ қизиқмаётганини ёзганди.

Report typo