Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Электромобилларни қувватлантириш станциялари ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади

27.12.2022


Электромобилларни қувватлантириш станциялари ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади

 Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 2023 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН АМАЛДА

Давлат раҳбарининг “Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан:

тадбиркорлик субъектларига электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини қувватлантириш мақсадида электр энергиясини сотиш (реализация қилиш) ҳуқуқи берилади;

транспорт воситаларини қувватлантириш хизматининг тарифи (нархи), электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда белгиланади.

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар:

электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан, шунингдек, электромобилларни қувватлантириш станциялари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан;

асосий фаолият тури транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатиш (ушбу фаолият тури бўйича тушумнинг умумий реализация қилиш ҳажмидаги улуши 50 фоиз ва ундан юқори) бўлган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғидан;

транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқдан;

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади.

lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

Report typo